юк
билан улашинг
1. Бир ердан иккинчи ерга кўтариб, ташиб борилиши лозим бўлган оғирлик.
-
Оғир юк. Қўл юки. Юк ортмоқ. Юкни туширмоқ. Юки оғир эшак илдам юради. Мақол
-
Тешабой араваларга юк ортаётган қаролларга меҳмонхона айвонидан қараб турган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бой шаҳарга бир оз юк туширган эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Кишини уринтириб қўядиган, ташвишга соладиган ортиқча нарса; таш-виш, дахмаза.
-
— Бахтим қурсин — узоққа чўзилмади, қайтага укам, синглим менга юк бўлиб тушди: ҳар иккаласини боқишим керак, — деди Гулсара. М. Жўра, Изтироб
-
Моҳидилнинг бошида ғалати ўйлар, фикрлар тўлқин ура бошлади Борди-ю, тузалмаса-чи? Бу ердагиларга оғир юк бўлиб қолмасмикан тағин? Ж. Абдуллахонов, Тўфон
3. сўзлашув тили Қориндаги бола; ҳомила.
-
Эрталаб дод-у фарёд билан юкимдан бўшадим \деди Ҳожи хола]. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳиқичоқ хола алланима бало қилиб, болани туширди-ю, онанинг бошига етди. Маъсума юкидан озод бўлгач, оёғини судраб, аранг уйига етиб келди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
4. Диний эътиқодга кўра, азиз-авлиёларни ранжитиш туфайли юз берадиган касаллик.
-
— Агарда! — деди кўз ёши қилиб Холжон хола, — азизлар юки босса ё ажиналар чалиб кетса, гуноҳим сизнинг бўйнингизда. Ғайратий, Довдираш
-
Нимжон бўлиб қолган бола қаттиқ иситмалаб, ёмон аҳволга тушгач, бола шайтонлабди, унга юк тушибди, домлага ўқит, деб қўйишмайди Газетадан
юк сўзи қатнашган жумлалар:
Юки ерда қолмайди
-
Сизнинг қанотингиз остида бўлсам, юким ерда қолмайди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Кўпчилик бор жойда юкингиз ерда қолмайди. Ж. Шарипов, Саодат
ЮК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар