заъфарон
билан улашинг
1. от Ингичка узун баргли, тўқ сариқ гулли, пиёзсимон илдизли ўсимлик ва унинг гулидан тайёрланадиган, ов-қатни хуштаъм ва рангдор қиладиган зиравор.
2. сифатдош Сап-сариқ, сомонранг.
-
Унута-ман бир кун барчасин, Улар бари қолади сизга: Заъфарон боғ, осмон парчаси, Шамол, дарё, майса, сивизға. Х. Даврон, Болаликнинг овози
-
Йигитнинг олижаноб ҳимматидан мамнун бўлиб, заъфарон юзларимга андак табассум чиқди. Ғайратий, Довдираш
-
Бир ёнда ложувард Баҳри муҳит бор, Бир ёнда заъфарон Саҳройи кабир. А. Орипов, Юртим шамоли
ЗАЪФАРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAʼFARON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
заъфарон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар