заҳарла
билан улашинг
1. Заҳар бермоқ, оғу бериб ўлдирмоқ.
-
Кечаси бир зиёфатдан қайтиб, [Бой] лахта-лахта қон қусди, азонга яқин жон берди. Билмадим, биров заҳарланганми, ҳайтовур, вақти-соати етган экан. Ойбек, Танланган асарлар
2. Заҳар қўшмоқ, сепмоқ; зарарли моддалар қўшиб, яроқсиз ҳолга келтирмоқ.
-
Сувни заҳарламоқ. Овқатни заҳарламоқ.
3. кўчма Руҳан қийнамоқ, азобламоқ, тинчини, турмушини бузмоқ, оғуламоқ.
-
[Ёрмат:] Юрагимни заҳарладинг, юрагингни қиймалайман. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Шошма, даданг йўқлигида сан ўлгур билан гаплашиб олай, юрак-бағримни заҳарладинг! — ўрнидан туриб, илдамлик билан қўрғон эшигини занжирлади Гулсумбиби. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Холиса:] Сиз ҳашарот, заҳарларни ўйлайвериб, менинг ҳаётимни заҳарладингиз. С. Нуров, Нарвон
4. кўчма Киши онгига, феъл-атворига салбий таъсир кўрсатиб бузмоқ, йўлдан чиқармоқ.
-
Бидъат ва хурофотлар киши онгини заҳарлайди.
ЗАҲАРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAHARLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
заҳарла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар