заҳмат
билан улашинг
1. Оғир, машаққатли меҳнат.
-
Кўкламги заҳмат — қишки роҳат. Мақол
-
Кимки чумолидек чекибди заҳмат, Эл аро топади эъзоз-у иззат. Газетадан
-
Элнинг заҳмати-ла топилган олтин элники, давлатники. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
-
Зоҳиран эрки ўзида бўлиб кўринган заҳмат аҳлининг аслида оёқ-қўлларида оғир кишан, тил-жағлари боғлаб ташланган эди. Н. Сафаров, Оловли излар
2. кўчма Кулфат, азоб-уқубат, қийинчилик.
-
урушнинг заҳматини бошидан кечирган ҳар бир одам даҳшатли у йилларнинг жонли шоҳидидир. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Барча заҳмат менга бўлсин, Майли, доим мен яшай Бу ширин қайғу билан. Э. Воҳидов, Ёшлик девони
заҳмат сўзи қатнашган жумлалар:
Заҳмат чекмоқ
-
Санъаткор ўз асарини қиёмига етказиш учун кўп заҳмат чекади. ЎТА
-
Отангиз бебаҳо, олижаноб одам. Умр бўйи авом учун заҳмат чекдилар [деди Ҳорунбек]. Мирмуҳсин, Меъмор;
-
Аммо, турмушида қанчалик заҳмат чекмасин, сира руҳи тушмас, одамларга ҳамиша кулиб боқар эди. М. Хайруллаев, Кўнгил
ЗАҲМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAHMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
заҳмат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар