Izoh.uz сайтида заиф сўзининг изоҳи ва маънолари

заиф

сф

1. Жисмонан қуввати кам, беқувват, нимжон, кучсиз.

  1. Заиф бола,

  2. Жисмонан заиф, кексароқ ёки совуққа анча таъсирчан кишилар, яхшиси, кечқурун ётишдан олдин оёққа совуқ ванна қилишлари керак. Фан ва тур-муш

  3. Гулчеҳра Султоннинг титроқ босган заиф қўлларини қайноқ ёш томчилари билан ювилаётган юзига босди М. Хайруллаев, Тилла маржон

2. Тембр жиҳатдан баланд, кучли бўлмаган; кучсиз, паст.

  1. Ғуломқодирнинг овози жуда заиф чиқди. Шарқ юлдузи

  2. Аёл кишининг заиф инграган овозини эшитиб, ўзига келди-да, отилиб уйга кирди. Х. Аҳророва, Орифнинг давлати

  3. — Қўрқманг, мен — деди Ғуломжон, куз япроғидай титраб турган заиф товуш билан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

3. Иқтисодий ёки ҳарбий жиҳатдан ночор, камбағал.

  1. Сиз кўраётган гигант ёнида иқтисодий заиф хўжаликлар тиралиб ётса, бу номутаносибликни биздан кейинги авлодлар кечирармикан? А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат

4. Унчалик кўп бўлмаган, жуда оз; хира.

  1. Заиф шуъла.

  2. Сариқ, мойли қоғоздан зўрға ўтган заиф нур тўқувчи аёлларнинг танда устидаги қўлларигагина тушади. А. Мухтор, Опа-сингиллар

5. Маҳорат нуқтайи назаридан кучсиз, бўш; пухта ишланмаган.

  1. Биз Абдулла Қодирийнинг ижобий фазилатлари ҳақида фикр юритар эканмиз, ундаги айрим заиф томонларни ҳам кўрсатиб ўтишимиз зарур. Газетадан

  2. Даҳо улуғ шоирнинг заиф жойини билиб олди. Т. Мурод, Қўшиқ

заиф сўзи қатнашган жумлалар:

Ақли заиф

Эси паст, ақли кам; овсар, жинни.
  1. Анварнинг ўзи сал ақли заиф экан, восвосга тушиб қолган; акалари уни хафа қилган. Газетадан

Мизожи заиф

Эркаклиги суст.
  1. — Мендан-а, хотинингиздан уяласизми? —Уялмайманми? — Уялманг. — Уялмасам мизожим заиф. А. Қодирий, Ўтган кунлар


ЗАИФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

ZAIF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
2636
Сўзнинг тескари ёзилиши
фиаз
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
233

заиф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

заиф сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, заиф сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+