заҳра
билан улашинг
1. эскирган Айн. зарда 1.
2. фольк. Журъат, жасорат, шижоат.
-
Буни кўриб, халқда заҳра қолмади, Ҳар тарафга энди қоча бошлади. Фольклор
заҳра сўзи қатнашган жумлалар:
Заҳрасини олмоқ
-
Элингнинг заҳрасин тоза олибди, Заҳарини бутун элга солибди. Рустамхон
-
Бек Алпомиш Тойча шоҳни ўлдириб, душманларнинг заҳрасини олиб, сиёсат қилиб юриб эди, Қайқубот йўлиқиб қолди. Алпомиш
Заҳраси учмоқ
-
У [Камол Одилов] елка қисди, заҳраси учиб, қовоғидан қор учқунлайди. Газетадан
-
[Зумрад Умаралига:] Бир марта эшитган эдим; янги мактаблар очилар эмиш, деб раҳматли отин ойимнинг заҳраси учган эди. Ойбек, Улуғ йўл
ЗАҲРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAHRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
заҳра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар