заҳар
билан улашинг
1. Тирик мавжудотни оғулаб емирувчи ёки ўлдирувчи модда, оғу.
-
Илоннинг заҳари.
-
Бу аёл — Раззоқ сўфи деган одамнинг қизи, ўз эрига заҳар берган. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
[Салимбойвачча] Ички чўнтагидан қоғозга ўралган заҳарни олиб, титроқ қўллари билан ошга сепди Ойбек, Танланган асарлар
-
Қолаверса, илон заҳари фармацевтикада қимматбаҳо хомашё экани ҳам яхши маълум. Фан ва турмуш
2. кўчма Оғу сингари аччиқ, киши ҳаётини оғулайдиган, азобга айлантирадиган нарса, ҳолат.
-
[Элмурод} Сайфуллага Ҳовлингизда еган-ичганим заҳар эди, энди мактаб-да рангим чиқиб қолди, деб тана қилармиш. П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўчма Жаҳл, ғазаб.
-
Ҳовлида ошқовоқ пўчоқ судраб ўйнаб юрган болани кўриб, [Шарофатнинг] заҳри бир оз тарқалди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Қаттиқ зарб, аччиқ оғриқ.
-
Тикан заҳри учида, душман заҳри ичида. Мақол
-
От чидамас аччиқ қамчи заҳрига. Гўрўғли
5. сифатдош Кўчма Жуда ҳам аччиқ.
-
Заҳар овқат. Заҳар тутун.
6. сифатдош Кўчма Кишига найзадек ботадиган, дилга озор берадиган.
-
Заҳар пичинг. Заҳар тил.
-
Раис устага ғазаб билан тикилди-ю, заҳар тўла киноя қилди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
7. сифатдош Кўчма Жаҳлдор, сержаҳл, қаҳр-ғазабли; тили аччиқ ва жиззаки.
-
— Бай-бай-бай, ўзи жинқарча бўлсаям, шунақа заҳар қизки, худди Зулайҳо опангизга ўхшайди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Унинг [Умиднинг] назарида, Шукур Каримович заҳарроқ одам кўринди. Мирмуҳсин, Умид
-
Бахтга қарши, терговчи ёш бўлса ҳам, сочлари тўкилиб, тепакал бўлиб қолган, тирноқларигача заҳар бир одам экан О. Ёқубов, Излайман
заҳар сўзи қатнашган жумлалар:
Заҳар бўлмоқ
-
Яна дардга кўмилди Нисохон боши, Заҳар бўлди бир коса совиган оши. Ғайратий
Заҳар ютмоқ
-
Камтар бўл, талтайма, кеккаймагин тик, Дўст учун заҳар ют, ширин жонни тик! Ё. Мирзо, Ўғил меҳри
Заҳар қилмоқ
Заҳри келмоқ
-
Бунёднинг қаҳри келди, Девнинг ҳам заҳри келди. Ҳ. Олимжон
Заҳар (ёки заҳарини) сочмоқ
-
Қилғиликни Ўктам қилади-ю, заҳрини менга сочасизми? Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Нега ёнган юрагимга яна сен ҳам заҳар сочасан! А. Қодирий, Ўтган кунлар
Заҳрини ютмоқ
-
Оғзинг тўла қон бўлса ҳам, рақибинг олдида тупурма, деганлари эсига тушиб, заҳрини қулт этиб ичига ютди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Бек заҳрини ютди. Ҳ. Ғулом, Машъал
Совуқнинг заҳри
Заҳри қотил
-
Заҳри қотил дори.
ЗАҲАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAHAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
заҳар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар