арава
билан улашинг
Асосан икки ёки тўрт ғилдиракли, от, эшак ёки ҳўкиз қўшиладиган транспорт воситаси.
-
Кун ботгандан кейин келин ва унинг дугоналари тушган узун соябон аравалар етиб келди. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Устига икки-уч боғ беда ташланган арава келиб қолди. С. Аҳмад, Уфқ
арава сўзи қатнашган жумлалар:
Оташ арава
Шайтон арава
Аравангни торт
-
Ҳа, ҳа, мен сенларнинг хизматкоринг бўламанми, аравангни торт, шуни билиб қўй, оч қолсам қоламанки, бу ишларни қилмайман. Р. Файзий, Биринчи баҳор
Аравани (қуруқ) олиб қочмоқ
-
Саидғози ака! — деди [Назаров] кинояли жилмайиб, — ҳадеб аравани қуруқ олиб қочаверманг. Сиз билган сиёсатни биз ҳам биламиз. С. Анорбоев, Оқсой
Ўз аравасини тортмоқ
-
Бу кунгача ҳар икки бригадир ўз улушига тушган вазифани бажариб, содда қилиб айтганда, ўз аравасини тортиб келишарди. Ҳ. Нуъмон, Меҳр
АРАВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ARAVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
арава сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар