бино
билан улашинг
Кишиларнинг яшаши, ишлаши ва бошқа эҳтиёжлар учун қуриладиган иншоот, улкан уй, иморат.
-
Театр биноси. Турар жой бинолари. Шаҳримизда янги-янги кўркам бинолар қад кўтармоқда.
-
Бинонинг ўнг томонидаги икки хонали уйда ўғли билан келини туради. Саодат
-
Дангасага меҳнат ёқмас, ош ёқар, Ёмон одам тик бинони қулатар. Қўшиқлар
бино сўзи қатнашган жумлалар:
Бино бўлмоқ
-
Бу қишлоқлар урушдан кейинги йилларда бино бўлган эди;
-
Бир йигит қирқ йилда бино бўлади. Мақол.
-
Одам ўз табиатини ўзи бино қилади. Шарқ юлдузи
-
Бино бўлдинг қайси гавҳар донадан, Сендай ўғлон бино бўлмас энадан. Маликайи айёр
Бино қилмоқ
-
Учинчи йил шифохона қаторида ёнида омборчаси билан махсус кооператив магазин бино қилади. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
-
Канизак бу айтилган нарсаларнинг ҳаммасини ҳозир қилиб, иккови шу чўлда шаҳар бино қилишган экан. Луқмони Ҳаким
Бино қўймоқ
-
Ҳеч ким мендай сенга бино қўйган йўқ. Равшан.
-
Паловни ким ёмон кўради, лекин профессор Обидийчалик унга бино қўйиб, чиройли ошайдиган одам кам бўлса керак. Мирмуҳсин, Умид
-
Бино қўйиб, олтин сочин таради, Кўклам қизил гул ҳидини сочганда. М. Алавия
-
[Хонзода Гулбаҳорга:] Сен нимангга бино қўясан! Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Ҳа, чиройингга бино қўйдингми, ўзбошимча? К. Яшин, Ҳамза
Умри бино бўлиб, дунё бино бўлиб ёки дунё бино бўлганидан бери
-
Умрим бино бўлиб мен сендан бирон нима тама қилмаганман. Шарқ юлдузи
-
Бунақа чиройли қизни умрим бино бўлиб кўрмаганман. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
-
Умри бино бўлиб бундай даҳшатли манзарани кўрмаган. Ёшлик
Ўзига бино қўймоқ
-
Ортиқ бино қўйдим ёр деб ўзимга. Ҳамза
-
Энди мўйловим чиқиб, ойна олдида турганимни кўрган уйдагилар: — Ҳадеб ўзига бино қўйиш яхши эмас, — дейишарди. Шукрулло, Сайланма
-
Қирқин қизлар созланиб-нозланиб, ўзига бино қўйиб, қўлига хино қўйиб, боққа жўнади. Нурали
-
Гердайиб ўтириши, бошини кўтариб, шошмасдан гапириши [Ҳожибнинг] мағрур ва ўзига бино қўйган одам эканини кўрсатарди. М. Осим, Ўтрор
-
Жонибек ўзига бино қўйган бола. Шарқ юлдузи
БИНО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BINO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бино сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар