чеҳра
билан улашинг
1. Юз, бет, афт-ангор; сиймо.
-
Улар худди эгизаклардек, чеҳралари бир-бирига ғоят ўхшар, гавдалари қарийб фарқсиз, кўринишда ювош одамлар эди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Шунда унинг хаёл боғида яна Адолатнинг чеҳраси кўринди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. кўчма Киши кайфияти, руҳий ҳолати ёки хулқ-атворининг юздаги акси.
-
Унинг чеҳраси бузуқ. Чеҳраси очиқ одам. Чеҳрасини очмоқ.
-
Чеҳра деган кўнгилнинг ойнасидир. Ҳамза.
-
Қори уни гоҳ “сизлаб“, гоҳ сенлаб, яхши муомалада бўлгани учун, очиқ чеҳра билан гаплаша кетди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Чол соқолини қириб, янги комбинезон кийиб олган. Унинг чеҳраси очиқ, нимадандир хурсанд. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ЧЕҲРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHEHRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чеҳра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар