фахрий
билан улашинг
1. Алоҳида, катта ҳурматга сазовор бўлган; энг ҳурматли.
-
Фахрий аъзолар. Жамоанинг фахрий аъзоси. Шаҳримизнинг фахрий фуқароси.
2. Алоҳида хизматлари учун ҳурмат юзасидан бериладиган, тақдирланадиган.
-
Фахрий ёрлиқ. Фахрий унвон.
-
Ўғлим билан катта майдонда Эгалладим букун фахрий жой Ҳ. Пўлат.
3. Ҳурмат юзасидан сайланадиган.
-
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг фахрий аъзоси.
4. Ҳурмат, шон-шараф ва шуҳрат бахш этадиган, ғурурланишга арзийдиган.
-
Қисқа қилиб айтганимизда, ўзбек санъати ва адабиёти катта, лекин фахрий синовдан ўтди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
5. Ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг, касб-корнинг, Ватан мудофаасининг бирор соҳасида узоқ муддат фаолият кўрсатган шахс. Нуроний фахрийлар жамғармаси.
-
У барчанинг ҳурматига сазовор меҳнат фахрийсидир. Газетадан
фахрий сўзи қатнашган жумлалар:
Фахрий қоровул
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шарафига фахрий қоровул саф тортди. Газетадан
ФАХРИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAXRIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фахрий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар