фавқулодда
билан улашинг
1. Ниҳоят кам учрайдиган; бошқаларга ўхшамаган; кутилмаганда юз берган; тасодифий.
-
Фавқулодда ҳодиса.
-
Отнинг кавш қайтариши фавқулодда ерда, фавқулодда вақтда кечади. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Замиранинг Муҳаммаджонга унаштирилгани ҳали ҳам одамларга фавқулодда бир янгилик бўлиб кўринарди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Одатдан ташқари; кам дуч келинадиган, камёб.
-
Тиктепа қишлоғининг гузарида мулла Обиднинг қўлидаги фавқулодда кетмонни кўрган ҳар ким кулади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Ойбек фавқулодда серқирра истеъдод соҳиби эди. Газетадан
3. рвш . Ғоят даражада, ҳаддан ташқари; ғоят, жуда.
-
Шералининг назарида, бугун ҳамма нарса фавқулодда сўлим, қушларнинг нағмаси эса жозибалироқ эди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Никоҳ тўйи фавқулодда суронли ва тантанали бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Махсус шароит талаби билан белгиланадиган, содир бўладиган; навбатдан ташқари.
-
Фавқулодда мажлис. Фавқулодда ва мухтор элчи.
-
Бу ҳодисалар саройда фавқулодда чора-тадбирлар кўришни тақозо этди. Мирмуҳсин, Меъмор
ФАВҚУЛОДДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAVQULODDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фавқулодда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар