фатво
билан улашинг
1. Шариат, дин қонун-қоидалари асосида руҳонийлар (муфти, шайхулислом, қози) томонидан бирор диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий масала юзасидан чиқариладиган ҳукм, қарор, изоҳ ёки бирор ишнинг шариат нуқтаи назаридан амалга ошириш мумкинлиги ҳақидаги кўрсатма, буйруқ.
-
Фатво ҳам пулингга яраша бўлади. Мақол
-
Келинг, Вали ака, биргалашиб қозига борайлик, фатвосини олайлик. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Муфтилар фатво берсалар ҳам, ўз қалбингизга қараб иш тутинг. Фан ва турмуш
2. кўчма Кафиллик, кафолат, ишонч.
-
Бунинг ҳалоллигига фатво бера оламан. К. Яшин, Ҳамза
3. кўчма Баҳона, важ, йўл-йўриқ.
-
— Эртага имомингнинг олдига бор, бу тўғрисида ҳам сенга бирон фатво топиб берар. С. Айний, Қуллар
-
Қара-я, тўрт йил писиб юришингга фатво ҳам топибсан-да, ҳе, ҳезалак! Т. Малик, Ажаб дунё
ФАТВО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FATVO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фатво сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар