фахр
билан улашинг
1. Мамнунлик ҳисси, мамнуният; ғурур, ғурурланиш.
-
Касбни севиш, унинг фахри билан яшаш ва садоқат билан ишлаш бахт калитидир. Р. Усмонов, Одобнома
-
Кўзларида нозик бир нур чақнади. У фахр ўтими ё қаҳр ўти — билиб бўлмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Мақтанишга, кўз-кўз қилишга, ғурурланишга арзийдиган нарса ёки кимса, энг яхши намуна; ифтихор объекти.
-
Пахта — ўзбек халқининг фахри.
-
Тарихий ва миллий ёдгорликлар бизнинг миллий бойлигимиз, чексиз фахримиздир. Газетадан
-
Бу шеър даҳосига минг йил умр бер! Бу элнинг фахридир, шоир Алишер. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
фахр сўзи қатнашган жумлалар:
Фахр қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Баъзи одамлар пайғамбар ёшига етдим, деб қувонса, Соли совуқ ҳам мингбоши ёшидаман, деб фахр қиларди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Узоқ асрлардан келаётган маданиятли аждодларим билан ҳам фахр этаман. Мирмуҳсин, Умид
ФАХР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAXR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ФАХР сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФАХР сўзининг антонимлари
Антонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ФАХР сўзига берилган маънолар
фахр сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
фахр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар