иҳота
билан улашинг
Атрофни тўсиш, ҳимоя учун ўраш, тўсиш ва шу мақсаддаги тўсиқ, ҳимоянинг ўзи; қуршов.
-
Даладаги иҳота дарахтлари шохига қўниб олган ғалати қушчалар чуғурлашиб, ўзаро нима ҳақдадир баҳслашмоқдалар. Газетадан
-
Бобур Зарафшон дарёси кўриниб турган бир жойни ўрда қилиб, атрофига чуқур хандақлар қазитди, шох-шаббалардан ўқ ўтмайдиган иҳоталар яратди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
баъзида ўттиз-қирқ отлиқ иҳотасида амирзодалар ҳам сайрга чиқади. Мирмуҳсин, Меъмор
иҳота сўзи қатнашган жумлалар:
Иҳота қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Тўрт ботмон чамаси мевазор, гулзор баланд пахса девор билан иҳота қилинган эди. Шарқ юлдузи
-
Қалъани
-
иҳота қилиб турган навкар-у ясовуллар ҳар томонга тумтарақай қочиб кетишди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Фақат эшик олдида тарвақайлаган катта тут дарахти қалин соя ташлаб, унда истиқомат қилувчиларни иссиқдан иҳота этиб турар эди. С. Кароматов, Олтин қум
ИҲОТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IHOTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
иҳота сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар