ирим
билан улашинг
этн. Бирор мақсад, ният билан қилинган хурофий тадбир (масалан, тўйдан яхши ният билан бирор нарса олиб кетиш; дард-балони қайтариш, зиён-заҳматдан, кўз тегишдан сақлаш учун бирор нарсани бошдан ўгириб ташлаш ва бошқалар).
-
Она-бола дарвозадан чиқаётганда эса, иримини қилиб, қўлидаги ойна устига обдастадан сув югуртириб, Латофат билан келини кўздан ғойиб бўлгунча қараб қолди. С. Кароматов, Ҳижрон
-
Эски иримлардан қутулиб кетмаган баъзи бўлтаклар ходанинг устига исириқ боғлаб қўядилар. А. Қодирий, Обид кетмон
ирим сўзи қатнашган жумлалар:
Ирим қилмоқ
-
Икки кампир ирим қилиб, Маликанинг дард тутаётганлигини ҳеч кимга билдирмасликка тиришиб эшикни ҳам занжирлаб қўйишган эди. Мирмуҳсин, Чиниқиш
-
Охири у ирим қилиб, ҳужрасининг эшигини қулфламай, кўчага чиқди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Хадича хола бурунгидай унинг пешонасидан ўпди, дуо қилди, ирим қилиб, кузатгани чиқмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ИРИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IRIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ирим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар