казак
билан улашинг
1. Рус давлатида 15—17-асрларда крепостной деҳқон ва шаҳар камбағаллари орасидан Дон, Ёйиқ (Урал), Запороже каби чекка жойларга қочиб борган эркин киши, рус қозоғи.
-
Запороже казаклари.
2. Чор Россиясида 18-асрдан бошлаб ердан имтиёзли фойдаланиш эвазига ҳарбий хизматни адо этишга мажбур бўлган, Кубан, Оренбург, Дон, шунингдек, аскар олинадиган бошқа ҳудудларда яшовчи ҳарбий табақа вакили ва шу табақа вакилларидан иборат қўшинлардаги аскар.
-
Баланд бўйли, пахмоқ сочли, дов казак аскарлар халқни уриб, ниқтаб, орқага суришга тиришди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Пешинга бориб халқ зўрлик қилди. Казак аскарлари сафи сийраклашди. С. Сиёев, Аваз
3. Собиқ Иттифоқдаги айрим (илгари аскар олинадиган) ҳудудларнинг туб аҳолисига мансуб киши.
КАЗАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAZAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
казак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар