кураш
билан улашинг
1. Бир-бирини йиқитиш, ғолиб чиқиш учун маълум қоида бўйича олишмоқ, ўзаро беллашмоқ, кураш(га) тушмоқ.
-
Улар бир-бирларининг белбоғларидан маҳкам ушлаб, узоқ курашдилар.
-
Курашмай, қувватим қайдан биласан, Оғзинг билан шунча полвон бўласан. Тоҳир ва Зуҳра
2. Спортнинг бирор тури бўйича беллашмоқ, мусобақалашмоқ.
-
Футбол командалари ўзаро астойдил курашмоқда. Эртага энг зўр шахматчилар курашадилар.
-
Сурон зўрайди, [тортишувчилар] яна туриб, ҳансираб, тортишувни давом эттирадилар. Куч синашда ҳар икки томон астойдил курашди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Бирор нарсага эришиш, бирор мақсадни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилмоқ, фаолият кўрсатмоқ.
-
Очилган қўриқлар яна ҳам кўркам ва муҳташам бўлиши учун курашайлик. Ўзбекистон қўриқлари
-
Фабрикамизда илғорлар жуда кўп, улар ҳам маҳсулот кўлами учун, ҳам сифати учун курашадилар. Газетадан
4. Бирор кимса ёки нарсага фаол қаршилик кўрсатмоқ, уни енгиш ёки йўқ қилиш учун чора кўрмоқ, ҳаракат қилмоқ, тиришмоқ, олишмоқ.
-
Жабр-зулмга қарши, ҳуқуқсизликка қарши курашмоқ керак. Ойбек, Ҳур қидириб
-
Бўрон вақтида ҳам, бўрон тўхтаганда ҳам битмас-туганмас ғайрат ва жасорат намуналарини кўрсатиб, табиат офатига қарши курашдилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Жиноятларга қарши курашиш ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни тугатиш энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Газетадан
5. Жанг қилмоқ.
-
Тўпчиларимиз саросимага тушмай, ўз позицияларида маҳкам туриб, қаҳрамонларча курашдилар. Газетадан
Курамоқ феълининг биргалик нисбати.
-
Болалар кун бўйи томлардаги ва ҳовлидаги қорларни курашди.
КУРАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KURASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кураш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар