кушод
билан улашинг
1. эскирган, китобий Очилиш, бўшаш.
-
Сайри гулшан бирла табъимки кушод ўлмас, нетай? Увайсий.
-
Сабр билан баста эшикдир кушод Ақл ақлан қувват олади
2. Бутунлай, роса.
-
Мен уни кўрмаганимга кушод уч ой бўлди.
-
Ўйнатиб остида отни, зўрлиғин кушод билдирди. Зулфизар билан Авазхон
-
Баччағарнинг қилиб юрган ишидан кушод бехабар эканмиз-да. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Оёғини кушод кўтариб, Аччиқланиб бу мард отди. Эрали ва Шерали
кушод сўзи қатнашган жумлалар:
Кушод тиламоқ
-
Кўлга қалам олиб, ненидир ижод қилган чоғларимда Қувониб ишимга тиларди кушод. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Бултур, Москвадаги собиқ Бухоро билим юртида кулуб очилатурғон бўлиб, расми кушодга таклиф қилинган эдилар. А. Қодирий, Кичик асарлар
КУШОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUSHOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кушод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар