ос
билан улашинг
1. Бўйнидан сиртмоққа илиб ўлдирмоқ.
-
Дорга осмоқ.
-
Азизбек Хазина ҳисобини олиш учун келган девонбекларни ўлдириб, ўрда дарвозасига осди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Зуннунхўжа:] Уйимга ўт қўяман! Ўзимни осаман! Ўғлим, жон ўғлим, мен сизни шу умид билан ўғлим деганмидим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Маҳкамлаб, михлаб ёки илиб осилтириб қўймоқ.
-
Деворга соат осмоқ. Дорга гилам осмоқ. Қозиққа сочиқ осмоқ. Арчага ўйинчоқ ва лампочкалар осдик.
-
Қўйни ҳам ўз оёғидан осадилар, эчкини ҳам ўз оёғидан осадилар. Мақол
3. Бел, бўйин ёки елкага илиб кўтариб юрмоқ, тақмоқ.
-
Белга қилич осмоқ.
-
Йигитлар милтиқларини пайпаслаб топиб, елкага осдилар ва кўчага отилдилар. Ойбек, Қуёш қораймас
4. Тақмоқ, илмоқ.
-
Қулоққа сирға осмоқ.
-
Нури олтин занжирни бўйнига осди, соат, кўкрагидан пастроқда юлдуздай ярқиради. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бўйнига осиб лола, Келди шу гўзал кўклам. Ғайратий
5. махс. Ўрнатмоқ, жойлаштирмоқ; илмоқ.
-
Тракторга култиватор осмоқ. Қозон осмоқ.
ос сўзи қатнашган жумлалар:
Қулоқ осмоқ
-
Норқул маҳаллада истиқомат қилувчи баобрў кишиларнинг фикрларига ҳам қулоқ осмади. Газетадан
Қовоқ осмоқ
-
Ошно Яхшибоевнинг гапини эшитди-ю, қовоқ-тумшуғини осди. М. М. Дўст, Лолазор
ОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ОС сўзига берилган маънолар
ос сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
ос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар