пешво
билан улашинг
1. китобий Маълум бир соҳа ёки ишда етакчи, илғор киши.
-
У барча мавжуд илмларни эгаллаб, замона олимларининг пешвоси бўлишга тиришади. Ойбек, Навоий
-
Холқўзи Худоёров Зумратнинг синфдоши эди Синфдаги қизлар ичида энг сулуви Зумрат бўлса, ўғил болаларнинг пешвоси Холқўзи эди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
2. Йўлбошчи, доҳий.
-
Халқ пешвоси.
пешво сўзи қатнашган жумлалар:
Шариат пешволари
-
Саройда барча: шариат пешволаридан тортиб то кичкина амалдоргача шоирлик даъво қиларди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Секин-секин гап-сўзлар аёни мамлакат, шариат пешволари, уламо-фузалога етиб, эшонойимнинг бу ҳаракатларини айни муддао деб топдилар. Ў. Усмонов, Сайланма
ПЕШВО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PESHVO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пешво сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар