порлоқ
билан улашинг
1. Порлаб, нур сочиб турадиган, нурдек равшан.
-
Қуёш нури жуда кўркам, юксак ва порлоқ, Нурин ҳатто аямайди вайронадан ҳам. Ғ. Ғулом, Танланган асарлар
-
Фазодан теранроқ нима бор экан? Юлдузлар базмидан порлоқ қай йиғин? А. Орипов, Йиллар армони
2. кўчма Бахт-саодат, истиқбол сари бошловчи; равнақли, нурафшон.
-
Порлоқ келажак.
-
Эй яша, порлоқ кун, бахтли келажак. Омон бўл, Ватаним, минг йиллар боқий! Ғ. Ғулом, Танланган асарлар
-
Дадил босилган қадам порлоқ келажакнинг устунидир. Саодат
-
Чўл ҳавосини ўқиб, суюниб кетдим. Бирдан лов этиб, аланга билан бошланган ижоднинг келажаги порлоқ бўлади. А. Қаҳҳор, Асарлар.
ПОРЛОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PORLOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
порлоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар