қарам
билан улашинг
1. Ихтиёри, эрки-ҳуқуқи ўзида бўлмаган, бошқага тобе мавқели.
-
Қарам мамлакат.
-
Фабрика-заводлар, корхоналар, ер-сувлар яна ўша хўжайинлар қўлида. Ишчилар, чоракор, қароллар яна уларга карам. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Сиз, яхшиларим, бу қисқа ўйлашингиз билан ўз оёғингизга ўзингиз болта уриб, яна қипчоқларга карам бўласиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Юқори ташкилот томонидан бошқариладиган, унга итоат қиладиган; қарашли.
-
Шаҳар ва район ҳокимликларига тушган анчагина шикоят, аризалар текшириш учун карам ташкилотларга юборилган. Газетадан
3. Кимсанинг таъминотида, қарамоғида бўлган.
-
Касал ўғил, хотин, боз худо берган набира. Ҳаммаси шу чолга карам. Ойбек, Танланган асарлар
-
Пошшахоннинг эри энди ишга яроқсиз, хотинига карам Д. Нурий, Осмон устуни
ҚАРАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қарам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар