қақша
билан улашинг
1. Оғриқли зирқироқ тутмоқ, сирқирамоқ.
-
Аъзойи баданим қақшаяпти.
-
Лўқ-лўқ қақшаётган чаккаларидаги оғриқ босилди С. Нуров, Нарвон
-
Оёқлари зир қақшар, бир қадам босишга ҳам мадори келмас эди. М. Мансуров, Ёмби
2. кўчма Азоб-уқубатли, машаққатли ҳолатда бўлмоқ, шундай ҳолатни кечирмоқ.
-
У бечора, ёшлиги минг хил азоблар билан қақшаган, хўрланган, бечора халқнинг бу қадар ишонч ва эҳтиромини ҳеч вақт хаёлига келтирганмикин? А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Эзилган, қақшаган, оч-у яланғоч, Хамита бир ғарибпарварга муҳтож. Ҳабибий
3. Зир-зир титрамоқ, қалтироқ тутмоқ; қалтирамоқ.
-
лаби лабига тегмай титрар, аъзойи бадани безгак тутгандай қақшарди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
4. Қуриб, қақраб қолмоқ, қуриб қоқ бўлмоқ.
-
Бочка қуриб, қақшаб кетибди.
-
Қоракўл дарёси қуриб, қақшаб ётибди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
5. кўчма Ачиниб, ёлвориб ёки хафа бўлиб, кўп гапирмоқ.
-
Қақшаб гапирмоқ. Кўп қақшадим, сўзимга кирмади.
-
Хадича буви ичкарига кирди-ю ўша ерда қақшаб, қарғаб ўтирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
6. Ачинарли, зор ҳолатга тушмоқ.
-
Қон қора қақшамоқ.
-
Карима опа қақшаб йиғлаётган ўғлини ётоғига олиб кириб ётқизди. М. Исмоилий, Бизнинг роман
-
Жуда хунук иш бўлди-да.
-
[Қизнинг] Онаси зор қақшаб, қидириб юргандир. С. Аҳмад, Лочин
-
Бечора увол кетибди. Ота-онаси қақшаб қолибди-да, аттанг, аттанг! Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
ҚАҚША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAQSHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қақша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар