қарама-қарши
билан улашинг
1. Бир-бирига тўғри келмайдиган, хилоф, бири иккинчисини инкор этадиган, бир-бирига зид, хилоф.
-
Қарама-қарши фикрлар. Қарама-қарши талаблар.
-
Ғуломжон шу хил қарама-қарши ўйлар билан этини еб, узоқ ўтирди. Кетай деса, илинж қўймайди, кетмай деса — ўкинч. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Аммо ҳар гал экспедициялар бир-бирига қарама-қарши, чалкаш ахборотлар қолдиришган. С. Кароматов, Олтин қум
2. Мақсад, мавқе ва шу кабилар жиҳатдан ўзаро тескари, қарши ҳолатда бўлган; мухолиф.
-
Қарама-қарши кучлар.
3. Бири иккинчисининг рўпарасида бўлган, бир-бирига қараб турган, рўбарў.
-
Қарама-қарши бинолар. Қарама-қарши жойлаштирмоқ
4. Бири иккинчисига қарши йўналган, қарши йўналишдаги.
-
Қарама-қарши шамол.
-
Одамлар ҳамон кети узилмай, бир қисми хиёбон томон, бошқа қисми қарама-қарши томонга ошиқарди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Йўлнинг четидан катта сой оқиб ётарди. У йўлга қарама-қарши оқарди. К. Яшин, Ҳамза
ҚАРАМА-ҚАРШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARAMA-QARSHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қарама-қарши сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар