қўланса
билан улашинг
1. Ёқимсиз ҳид тарқатадиган; сассиқ, бадбўй.
-
Қўланса ҳид.
-
Минг-боши яктак барларини очиб ташлаб, елпина бошлади. Семиз баданидан қўланса тер ҳиди анқир эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Бадбўй ҳид.
-
Йўлчи қуруқ наматга ётиб, устига кўрпача ёпди. Кўрпачадан зах ҳиди билан от шиптирининг қўлансаси димоққа урди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Бадбўй ҳидли.
-
Бу хона ҳам нимқоронғи ва қўланса эди. Ёшлик
4. кўчма Қўпол; ёқимсиз (гап, муомала ҳақида).
-
Мунча ҳам қўланса одам экансиз. Дўқини қаранг-а! Б. Раҳмонов, Юрак сирлари
-
Юрса ҳам, турса ҳам, хаёлида унинг [Қодирқулнинг] қўланса гапи А. Муҳиддин, Инсон қалби оташ
ҚЎЛАНСА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘LANSA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўланса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар