қоқиндиқ
билан улашинг
1. этн. Қоқим қилиб даволашда беморнинг баданига уриб, бошидан айлантириб садақа қилинадиган ёки қоқимчи олиб кетадиган нарса, садақа.
2. х.қ. Жоним тасаддуқ, садақанг бўлай.
-
Ахир, биз ҳам отанг билан кўзимиз ёруғлигида сенинг орзу-ҳавасингни кўрсак деймиз-да, онанг қоқиндиқ. Ҳ. Зиёхонова, Кўнгил
-
Бўйингиздан опангиз қоқиндиқ, агар шунча-лик айтмасангиз, бир бечора қиз оёғости бўларкан. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
— Вой, онагинанг айлангур, бўйгинангга қоқиндиқ бўлай, — деб Шарофатбиби узоқ вақт бағридан Комилани қўймади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Бор, дўмбоққинам, бор, қоқиндиқ, бор, ўйинингни ўйна А. Мухтор, Чинор
ҚОҚИНДИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOQINDIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қоқиндиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар