раҳм
билан улашинг
Аянч ёки мушкул аҳволдаги кимсага, нарсага нисбатан ачиниш туйғуси ва шундай туйғу таъсирида кўрсатилган шафқат, марҳамат.
-
Сизни оғзи қон бўри дедим, чунки сизда раҳм йўқ. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бир кун ундан қит-тай раҳм тилаган аёлларимизни қўндоқ билан саваб бақирди. Ойбек, Қуёш қораймас
раҳм сўзи қатнашган жумлалар:
Раҳм қилмоқ
-
[Ойиша бегим Бобурга:] Самарқанд сизга жангсиз дарвоза очмас, энди ўзингизга раҳм қилинг. Урушга борманг, ўтинаман! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Сизда одамият бўлса, бу ғариби нотавонга раҳм қилмаганингизда ҳам, анови шўрлик болаларнинг зорига раҳм қилишингиз керак эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Биров зулм қилса, биров раҳм қилар экан, биров ош берса, биров нон берар экан. Ойдин, Садағанг бўлай, командир
Раҳми келмоқ
-
Яланг бошидан кон оқаётган, йиртилган кўйлаги орасидан моматалоқ бадани кўриниб турган, ўзи чўкка тушиб, одамлардан шафқат сўраётган йигирма ёшлардаги йигитга Тоҳирнинг раҳми келди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Хотин кишининг куз ёши ширин бўлади. Ёдгорнинг раҳми келди. Хотинини овутди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Раҳмини келтирмоқ
-
Баширжон одамнинг раҳмини келтирар даражада юпун, одмигина кийиниб, Шамси Тўраевичникига йўл олди. Н. Аминов, Суварак
РАҲМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAHM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
раҳм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар