раҳмсиз
билан улашинг
1. Раҳм-шафқатни билмайдиган; бераҳм, шафқатсиз.
-
Раҳмсиз одам. Раҳмсиз суратда ишлатмоқ.
-
Шунинг учун меҳнаткашни раҳмсиз ишлатиб, мадрасалар бино қилмоқда, ариқлар чиқармоқда эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Оҳ Олимжон, аягинанг ўлсин! Раҳмсиз отанг ўлсин. Нима қилди? Айт-чи ким урди? Ҳамза, Танланган асарлар
2. кўчма Шафқатсизликни ифодалайдиган, аямасдан, бераҳмларча қилинган.
-
Хушрўйнинг раҳмсиз муҳокамасидан оққан бу ҳақиқатлар Зайнабни йиғлатди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қайнатанинг қарашлари раҳм-сиз ва беаёв эди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
РАҲМСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAHMSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
раҳмсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар