раис
билан улашинг
1. Баъзи орган, ташкилот, идора, жамият ва шу кабиларнинг бошлиғи, раҳбари.
-
Ашурхон, раиснинг бевақт келишидан чўчиганиданми ё ўзининг гуноҳкорлигини билганиданми, аввал бир оз ўзини йўқотган бўлса ҳам, дарров ўнглаб олди. С. Зуннунова, Олов
-
Маҳаллий комитет раиси топшириқларни ўз вақтида бажариш учун қанчадан-қанча вақт кетишини ўйлаган эди. Газетадан
2. Мажлисни бошқарувчи шахс.
-
Мажлис раиси.
-
Нутқ давомида раис мажлис аҳлини икки марта тартибга чақирди. А. Қаҳҳор, Нутқ
3. тарихий Диний маросим ва урф-одатларнинг бажарилишини кузатиб борувчи, шунингдек, ўлчов ва тош-тарозиларнинг тўғрилигини текширувчи мансабдор шахс.
-
Ақлим олган заргар қизи, Муфтий, аълам, раис, қози, Тенгдошларим, хуш қол энди! Баҳром ва Гуландом
-
Ўқи! Ҳар қандай қийинчилик билан бўлса-да, ўқи! Лекин қози бўлма! Раис бўлма! Имом бўлма!Агар мударрис бўлсанг, майли. С. Айний, Эсдаликлар
РАИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAIS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
раис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар