раҳмат
билан улашинг
1. ундов сўз Ташаккур ва миннатдорчиликни ифодаловчи сўз.
-
Катта раҳмат! Отангга раҳмат!
-
— Раҳмат!— Муқаддам унга меҳр билан тикилиб қолганини пайқаб, дарров кўзларини яширди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Ташаккур, миннатдорчилик, шукроналик.
-
Ким яхшилик уруғини сепса, раҳмат ҳосилини олади. Газетадан
-
[Ойимхон] Мадаминнинг хотинларининг ҳовлисини супуриб, сувини ташиб берган, аммо раҳмат ўрнига қарғиш ва жеркиш эшитган. П. Турсун, Ўқитувчи
3. дин. Марҳамат, мурувват.
-
[Ҳидоят ўз-ўзига:] Худоё, раҳматингдан ўргилай, ошхўрга — ош, нонхўрга нон еткизурсан. Ҳамза, Май-саранинг иши
раҳмат сўзи қатнашган жумлалар:
Раҳмат айтмоқ
-
Муборак Набижонга раҳмат айтиб хайрлашди-да, ёш боладай ликиллаб, чопқиллаб кетди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
У қайта-қайта раҳмат айтиб, мени машинага кузатиб қўйди. С. Сиёев, Ёруғлик
Худо раҳмат қилсин (ёки раҳматига олсин)
-
Худо раҳмат қилсин. Ўзи ҳам хатини олиб, муҳрга қараб қолган экан-да бечора. Ҳай, начора, бандалик экан — деб қўйди. К. Яшин, Ҳамза
РАҲМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAHMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
РАҲМАТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан РАҲМАТ сўзига берилган маънолар
раҳмат сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
раҳмат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing