сабр
билан улашинг
1. Бирор ҳолат ёки ҳодисани бардош билан кутиш, қаноат қилиш; ўзини тийиш.
-
Сабр таги — сариқ олтин. Мақол
-
Банда деганнинг сабрдан бошқа чораси йўқ. Ҳамза, Танланган асарлар
2. Ғам-кулфат, азоб-мусибатларга чидаш, тоқат қилиш, бардош бериш.
-
— Осонми, айланай, — Эътибор опа ёстиқни Эъзозхоннинг биқинига суриб қўйди. — Тағин ҳам темир экансиз. Сабрингизга балли, гиргиттон! Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Сабр — инсон иродасининг тожи! — деди Жўрахон Мажидга. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
сабр сўзи қатнашган жумлалар:
Сабр косаси тўлмоқ
-
Халқнинг сабр косаси тўлди. С. Сиёев, Аваз
Сабр қилмоқ
-
Сабр қилсанг, ғўрадан ҳалво битар, Сабрсизлар ўз оёғидан йитар. Мақол
-
Замонага қараб, яна тўрт-беш йил сабр қилиш зарур бўлиб қолди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Сабри чидамаслик
-
Бир оз орқамни ўгириб, индамай ётдим, у ҳам чурқ этмади. Сабрим чидамади, қайрилиб қарадим. Ойдин, Ҳикоялар
-
Барно йўқ экан, бир оз кутди, келавермагач, ўтиришга сабри чидамай, идорадан чиқди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
САБР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SABR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сабр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар