траншея
билан улашинг
1. ҳарб. Жанг олиб бориш, душман зарбаларидан сақланиш, яширин ҳаракат қилиш учун мослаштирилган, атрофи тупроқ кўтармали тор, узун, чуқур зовур, хандақ.
-
Йўлнинг пастки томонида вайрона станциялар узундан-узоқ траншеялар стволлари ерга сан-чилган тўплар ортда қолиб борар эди. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
-
У Взвод кела қолса эди, буларни ушлаб олардик, деган хаёлда траншеялар билан взводга жўнади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ҳар қадамда каламушнинг уясига ўхшаган окоп, траншея. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. махс. Бирор мақсадда қурилган, ковланган зовур, чуқур.
-
Силос траншеяси. Пой-девор траншеяси. Водопровод қувурлари ётқизиладиган траншея.
ТРАНШЕЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TRANSHEYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
траншея сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар