трасса
билан улашинг
1. Ерда ёки харитада канал, йўл, газ қувури, алоқа линияси ва шу кабиларнинг қандай ўтишини ёки қандай ўтказилиши кераклигини ёки самолёт, кема ҳаракат йўналишини кўрсатувчи чизиқ, из.
-
Самолёт учадиган трассани белгиламоқ. Тошкент метросининг трассаси. Бухоро— Урал газ қувури трассаси.
-
Канал трассасидаги ернинг юқори қатлами бир метр чамасида тошдек қаттиқ эдики, унга тегган ковш, тошга теггандек, сапчиб кетарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. Узоқ масофали катта қатнов йўли, йўл.
-
Мамлакатнинг темир йўл трассалари. Автомобил трассаси.
-
Спортчилар ўзларининг машиналарини текширишдан ўтказдилар, мотокросс трассаси билан танишдилар, трассада бир неча кун машғулот ўтказдилар. Газетадан
ТРАССА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TRASSA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
трасса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар