тутантириқ
билан улашинг
1. Ўт олдириб олиш учун хизмат қиладиган майда тараша, пайраҳа ва шу кабилар; тутатқи.
-
Қуруқ тутантириқ.
-
[Афанди:] Қозонни осиб қарайдики, ўчоққа тутантириқ йўқ. Латифалар
-
У сув тўлдириб тайёрлаб қўйилган қумғон тагига олов ёқди. Ҳушёр шогирдлари ҳатто тутантириқ ҳам тайёрлаб қўйишган экан. Мирмуҳсин, Меъмор
2. кўчма Бирор нарсанинг амалга ошувига, юришиб кетишига сабаб, омил.
-
Бу учрашув тутантириқ бўлди. Устига чўп ташламаса, ўчиб қолади. Шуҳрат, Умр поғоналари
-
Тўғрироғи, тутантириғини Умрзоқ ота тутатибди-ю, бу ёғини Бўтавойлар алангалатибди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Ўша справкангиз тутантириқ бўлди-ю, ишим юришиб кетди. Муштум
тутантириқ сўзи қатнашган жумлалар:
Тутантириқ ҳам бўлмайди
ТУТАНТИРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUTANTIRIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тутантириқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар