тута
билан улашинг
1. Тутунланиб ёнмоқ, бурқсимоқ; тутун чиқармоқ.
-
Печка тутаб кетяпти. Ҳўл ўтин тутайди, ёнмайди.
-
Тутаб ётган тўнка ёнида сочлари ўсиб, соқолига қўшилиб кетган бир девона бу мудҳиш қоронғиликка қарши курашган каби гулханни ёндиришга тиришар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аҳмаджон ўрнидан турди ва ҳануз тутамоқда бўлган қишлоқни кўрсатди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. Ис, дуд чиқармоқ (ёғ, пилик ва шу кабилар ҳақида).
-
Қозонда ёғ тутай бошлади.
3. кўчма Тутақмоқ, тутақиб кетмоқ, қизишмоқ; ёнмоқ.
-
Ҳайдарбой ич-ичидан тутаб кетди. Н. Фозилов, Оқим
-
Қиздан жавоб бўлмагач, Ойшахон баттар тутай бошлади: — Минг марталаб айтганман бу мегажинга, бир нимани тайинли қилиб қўйгин деб. А. Муҳиддин, Айбсиз айбдор
ТУТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тута сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар