тутақ
билан улашинг
1. кам қўлл. Тутаб, ўт олиб қизимоқ.
-
— Шошманг, бу дарди ҳарина оз-моз тутақсин! Пуф, пуф. Ўҳў, аҳ. Тутун жигаримни ҳам титиб юборди! — Бас., у ўтин ёнмайди, саратон юзини кўрганда ҳам ёнмайди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Аччиғидан, ғазабдан ўта қизишмоқ, ўта дарғазаб бўлмоқ.
-
Домла шу қадар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзлари косасидан чиқиб кетаёзди. Н. Мақсудий, Лайлатулқадр
-
Ваққос ота тутақиб кетганидан қалтирар, тили гапга келмасди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
3. кўчма Ҳарорати кўтарилиб, алангайи оташ бўлиб ёнмоқ.
-
Иситмадан тутақиб кетяпман.
-
Буни эшитиб, азбаройи худо, тутақиб, иситмам чиқиб кетди. Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма Юқори ҳарорат таъсирида жуда куйган ҳолатда бўлмоқ.
-
— Нега қичқирасиз, Адолат? Бирор ерга ўт кетибдими? — Ғўзага ўт кетибди; қаранг, тутақиб ётибди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ТУТАҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUTAQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тутақ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар