васиқа
билан улашинг
1. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида (жумладан, Туркистонда) ер-мулк олди-сотдиси тўғрисида тузилган расмий ҳужжат.
-
Ўз уйимга ўзим кира олмайман. Ўз уйим. Васиқам бор. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Сотувчи ва олувчи ўзаро келишганларидан кейин қозихонага бориб, васиқа қилиб, қозикалонга тегишли муҳронани бериб, муҳр бостирганлар. С. Айний, Эсдаликлар
2. Шахсий гувоҳнома, ҳужжат.
-
Маждиддин муҳрлар босилган бир тахта қоғоз чиқариб: Мана бу сизнинг васиқангиз, — деди. Ойбек, Навоий
3. кўчма Ҳужжат, далил ўрнидаги нарса.
-
Сайлов бюллетени — бу оддий қоғоз эмас. Бу — меҳнат, ижод, бахт-иқбол васиқаси. Газетадан
-
Ариқлар чалгани ширин мусиқа, баракат — кузакдан дарак — васиқа. М. Шайхзода
васиқа сўзи қатнашган жумлалар:
Васиқаси йўқ
-
дийдаси қаттиқ бек ва унинг васиқаси йўқ яқинлари учун масала аён. С. Азимов, Оппоқ тонг қўшиғи
-
Мен Асадни васиқаси йўқроқ, ҳойнаҳой, бу мулоҳазага қўшилмайди, деб ўйлаган эдим Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
ВАСИҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VASIQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
васиқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар