ялла
билан улашинг
Рақс билан ижро этиладиган енгил ва шўх қўшиқ, ашула.
-
Ўйнашиб, тўй-тўйлашиб, айтиб қўшиқлар, яллалар, Қилгали аҳд-у никоҳни келди меҳмонлар бу кун. Ҳабибий
-
Ичкари ҳовлида эса бой хотинларининг дутор чалиб, ялла айтаётганлари эшитилар эди. С. Аҳмад, Оқпадар
-
Араваларда, отларда, пиёда кетиб бораётган ёш-у яланг, қари-ю қартанглар суюнчлари ичларига сиғмай, ялла айтишади кулишади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Базм авжида. Халқ ҳофизлари Ж. Султонов, М. Узоқов, Ҳалимахоним ялласига Мукаррамахоним ва Тамарахонимлар рақсга тушарди. Н. Сафаров, Оловли излар
ялла сўзи қатнашган жумлалар:
Ялла қилмоқ
-
Урмонжон Қурбон ота билан Сидиқжонни созандалар ялла қилаётган даврадан топди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Алла, жоним, алла, ҳозир ишлашга палла, Йиғим-теримларни олиб, сўнгра қиламиз ялла. Қўшиқлар
ЯЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YALLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ялла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар