яллиғ
билан улашинг
1. Аланга, ёлқин.
-
Лампанинг кучсизгина яллиғи шабадада лип-лип этиб, айвон олдинигина ёритиб турди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Сал ўтмай душман мудофаасининг уфқида устма-уст яллиғ кўтарилди, кейин гумбурлаш эшитилди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Бирор иссиқлик манбаидан уфурувчи ҳарорат; тафт.
-
Саратон жазирамасида тандирдек қизиган ернинг яллиғи гупуллаб юзга урилади. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
Тандирдан чиқаётган яллиғ унинг ҳам бетларини қизартириб юборган. С. Аҳмад, Сайланма
3. кўчма Тафт, ҳарорат.
-
Қўчқорнинг ҳазин куйи, юрагининг яллиғи тегган сўзлари [Шербек] қулоғига аниқ эшитилаётгандек туюлди. С. Анорбоев, Оқсой
4. Қизариш, шишиш.
-
Томоғининг яллиғи батамом қайтганини кўриб, профессор унга томоқ безини олдириш учун ўз клиникасига йўлланма берди. Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар
ЯЛЛИҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YALLIG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яллиғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар