Izoh.uz сайтида югур сўзининг изоҳи ва маънолари

югур

фл

1. Ирғишлаб, бирор йўналишда тез ҳаракат қилмоқ; чопмоқ.

  1. Бор кучи билан югурмоқ. Бола югуриб, тепаликка чиқди.

  2. Шу маҳал бир тўда бола чуғурлашиб, гузар томонга югуриб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Гулнор билан Унсин танчада ўтириб, бир-бирига меҳрибон эгачи-сингилдай сўзлашаркан, болалардан бири югуриб келди. Ойбек, Танланган асарлар

2. спрт. Югуриш билан шуғулланмоқ; югуришда қатнашмоқ.

  1. Қаердадир музика янграр, майдон четидаги йўлкаларда майкачан қизлар югуришарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

3. кўчма Бирор иш ёки мақсадни амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқ; ҳаракатида бўлмоқ, уринмоқ.

  1. Ўқишнинг кетидан югурмоқ. Югурганники эмас, буюрганники. Мақол

  2. Раис Умурзоқ отага ўхшаш обрўли, тажрибакор пахтакорларни қўлга олиш ниятида озмунча югурмади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

4. Бирор жой, томонга ошиғич, тез ҳаракатда бўлмоқ, йўл олмоқ.

  1. Бугун Гавҳарнинг телеграммасини олиш билан вокзалга югурди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  2. Бу Отабекни Тошкентдан уйлантириб, бошини боғламасак, кун сайин унинг Марғилон югуришидан қутула олмасмиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар

5. кўчма Тезлик билан ҳаракатланмоқ (сув, шамол кабиларнинг ҳаракати ҳақида).

  1. Қишлоқ ўртасидан ўтадиган икки сой тошлардан тошларга урилиб, кўпириб, узоқ пахта далаларига қараб югуради. Мирмуҳсин, Ҳамзаободда

  2. Мирзачўлнинг оч бағрига Югурганда Сирдарё Ўйлаганми эди шундай Чаманлар яратишни. Т. Тўла

6. кўчма Пайдо бўлмоқ, намоён бўлмоқ, кўринмоқ (бирор хусусият, белги, ҳолат ва шу кабилар ҳақида).

  1. Унинг юзига қон югурди.

  2. [Ибн Сино] Назари сатрлар оралаб йўрғаларкан, ер остидан хазина топган кишидек, қўллари аста титрайди, юзига ғалати табассум югуради. М. Осим, Китобга ихлос

  3. Малоҳат Каримованинг юзларига қизил югурди, юзидаги кулдиргичлар ҳуснига ҳусн қўшди, кўзлари чарақлаб кетди. Ойдин, Асл ёр

  4. Энди ҳар икковининг ҳам юзига жиддият югурди. Ҳ. Шамс, Душман


ЮГУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

YUGUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
7931
Сўзнинг тескари ёзилиши
ругю
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
223

югур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

югур сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, югур сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+