югурдак
билан улашинг
1. Бировга хизмат қилиб турадиган шахс; хизматкор, малай.
-
У [Йўлчи] сўрамаса ҳам, чойхоначининг югурдаги чой қўйиб кетди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ибодилла, бой боласи бўлгани билан, отасининг югурдаги, холос. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Ёрдамчи, дастёр.
-
Мана, ойим, сизга яна бир дастёр — югурдак топиб келдим. Ойдин, Ҳазил эмиш
3. эскирган Бирор идоранинг хат-хабарларини тегишли кишиларга ёки муассасаларга ташувчи ходим; хат ташувчи.
-
Мадраимни селсовет [қишлоқ кенгаши]нинг ўша вақтдаги раиси районга олиб бориб, ижроқўм югурдаги қилиб қўйди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. салб. Бировнинг буйруғини ёки топшириғини хушомадгўйлик билан бажарув-чи; лаганбардор, малай.
-
Амалдорларнинг югурдаклари кўча-кўйларда одам ўлдиришга киришдилар. С. Айний, Жаллодлар
5. айнан Югурик 2.
-
Югурдак оёққа кавуш топилар. Мақол
-
Гулшан дегани шаккокроқ, тили югурдак, ўзи зийрак-туйғун эди. Ҳ. Шамс, Душман
ЮГУРДАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUGURDAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
югурдак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар