юл
билан улашинг
1. Силтов билан тортиб узиб ёки суғуриб олмоқ.
-
Сочини юлмоқ. Товуқ патларини юлмоқ. Ортиқча ғўзаларни юлиб ташламоқ.
-
Ота семиз, бўяб қўйгандай қизил ўтни юлиб олди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ўз ёнида ғумай юлаётган Адолатнинг қўли қийилиб қонаганини кўрган Бегимхон хахолаб кулиб юборди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ука — жигар, тош отай деса, жигарчилик, отмай деса, хон турипти; ниҳоят, тўнидан увада юлиб отибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Тирнаб жароҳатламоқ, тимдаламоқ.
-
Бировнинг бетини юлмоқ.
-
— У-у ҳаракат қилдим, тепдим, урдим, юлдим, тирнадим — бўлмади, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Сочин ёйиб, бетин юлиб, йўлга кирди чаққон бўлиб. Муродхон
3. кўчма Бирор шахс ёки халқ мулкидан ўмармоқ, юлқиб олмоқ.
-
Юлғич юлиб тўймайди. Мақол
-
[Бой.] Нонтепкилик қилма! Шу соқолим билан ёлғон гапираманми? Юлсам, сендай гадодан юламанми? Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Амалдорлар эса турли йўллар билан камбағал халқнинг бор-будини юлиб олар эдилар. ЎТА
4. кўчма Ажратиб олмоқ.
-
Афсуски, факт ва далиллар, кўпинча, умумий контекстдан юлиб олиб таҳлил қилинади. Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
-
Ҳури ўз хаёлидан ўзи чўчиб, бошини ёстиқдан юлиб олди. Н. Фозилов, Дийдор
5. кўчма Бирор нарса ҳисобидан чегириб қолмоқ; тежамоқ.
-
Агар сизлар мана шу йўл билан бутун бир мавсумда ўн меҳнат кунини пилладан юлиб, пахтага бергани ёрдам қилсаларинг ҳам ҳарна. А. Қаҳҳор, Кампирлар сим қоқди
юл сўзи қатнашган жумлалар:
Гапини оғзидан юлмоқ
-
Одамнинг гапини оғзидан юлиб олманг, киши гапини айтиб бўлгунча сабр қилинг. Н. Сафаров, Оловли излар
ЮЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар