забардаст
билан улашинг
1. Жисмоний жиҳатдан бақувват, кучли; қудратли.
-
Забардаст йигит.
-
Икки забардаст паҳлавон ўртада бел тутишиб кетдилар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Бизнинг довюрак, жа-сур, забардаст аскарлар икки кунгача душманни олдинга силжитишмади. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Забардаст қўллар тобутни азот кўтариб, кенг елкаларга олдилар. Ёшлик
2. кўчма Етук, ўткир, таниқли.
-
Хуллас, Павел Иванович Петровский мактаб яратган забардаст олим бўлиб, унинг билан ҳисоблашмайдиганлар камдан-кам топиларди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Сатторхон тўра ҳам диндор, ҳам забардаст уламо, қилни қирқ ёрадиган мулло эдилар. К. Яшин, Ҳамза
-
Уч буюк забардаст шоир сукутда эди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
3. Оғир, катта, залворли.
-
Бундан йигир-ма уч йил аввал Матқовул ўзининг забардаст кетмони билан Салтонбунинг тўрт таноб ерини тўрт кун деганда ағдариб чиқди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ер иши оғир, ўзингиз яхши биласиз, оғизнинг ели билан битмайди. Забардаст кетмонни пиёз пўстидай қилиб қўяди пахта иши. С. Нуров, Нарвон
ЗАБАРДАСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZABARDAST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
забардаст сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар