беҳи
билан улашинг
1. бот. Иссиқ мамлакатларда ўсадиган, атиргуллилар (раънодошлар) оиласига мансуб, хушбўй мевали дарахт.
-
Боғнинг турли жойларида ҳар хил мевали дарахтлар: нок, ўрик, беҳи, жийда ва ҳоказо анчагина. Ойбек, Танланган асарлар
-
Моҳидил қайтиб ҳовлига тушаётганида, беҳи шохи шитирлаб кетди. С. Зуннунова, Гулхан
2. Шу дарахтнинг олмага ўхшаш меваси.
-
Сидиқжон уни [онасини] кузатиб қайтиб келганида, ток остидаги эски сўрида сочилиб ётган беҳиларга кўзи тушди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Хонани зира, долчин, беҳи, зиғир мойининг хуштам ҳиди қоплади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
БЕҲИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
беҳи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар