бурчак
билан улашинг
1. мат. Бир нуқтада кесишган икки чизиқ (ёки нур) ҳосил қиладиган оралиқ, текислик; шундай текислик турли ҳодисалар ўлчови сифатида.
-
Бурчак даражалар билан ўлчанади. Тўғри бурчак. Ўтмас бурчак. Ўткир бурчак. Бурчак боши. Мўлжалга олиш бурчаги. Кеманинг курсдан оғиш бурчаги. Нурнинг тушиш бурчаги қайтиш бурчагига тенг.
2. Нарсаларнинг томонлари, қирралари кесишган жой; бурч.
-
Дафтарнинг бурчаги. Столнинг бурчаги.
-
Тўрт бурчагига кўк, бинафша, шафтолиранг ипаклар билан гуллар тикилган. Ойбек, Қуёш қораймас
3. Хона, бино, ҳовли ва шу кабиларнинг ички деворлари туташган жойи ва унинг атрофи.
-
Ҳовлининг бурчаги. Айвоннинг бурчаги. Қўрғоннинг бурчаги.
-
У кўзларини бурчакка тикканича, қимирламай ўтирарди. С. Зуннунова, Олов
-
Мен ҳужранинг бурчагида турган қанордаги сомон устига чиқиб, донг қотиб ухлаб қолибман. Ғайратий, Унутилмас кунлар
-
Кампирнинг амр-у фармони билан уйнинг етти бурчагига етти шам ёқилди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
4. Кўчалар, йўлларнинг кесишган жойи; муюлиш, муюш.
-
Бизники мана шу бурчакдаги эшик. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. кўчма Чекка, чекка ер, тараф, томон; овлоқ, пана жой.
-
Дунёнинг у бурчагига боришга розиман. С. Аҳмад, Уфқ
-
Тоғнинг ҳар бурчаги ва ёнбағридан акс садо келиб, дарани ларзага келтирди. С. Айний, Дохунда
-
Ҳар зумда дунёнинг бурчакларига Хабарлар жўнайди қатор ва қатор. А. Орипов, Йиллар армони
-
Ҳасанни Сафарқул бир бурчакка олиб бориб, нима хусусидадир у билан гаплаша бошлаганида, Қутбия учун тинч нафас олишга, озод гапиришга фурсат топилди. С. Айний, Қуллар
-
Шу чоғгача қайси бурчакда моғор босиб ётган эдингиз? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. Саноқ сонларга қўшилиб, қўшма сўзлар ясайди, масалан,
-
Учбурчак, тўртбурчак, бешбурчак.
БУРЧАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BURCHAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бурчак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар