бут
билан улашинг
1. Тўлиқ, ҳеч қандай камчилиги йўқ; бекам-у кўст; етарли; таъмин этилган.
-
Уст-бошим бут, қорним тўқ, қайғум йўқ. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Бердибойнинг ўз ҳунарларига тегишли бўлган ҳамма асбоблари бут. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
-
Қорнинг тўқ, устинг бут, ношукурчилигинг бошингни ейди. Ёшлик
-
Қуш қанотсиз учолмаганидек, машина ҳам ёқилғисиз ёки бирор қисми бут бўлмаса, бир қадам ҳам силжий олмайди. Муштум
2. Синмаган, бутун, шикастланмаган, соғ.
-
Сўнг қўл-оёқларини ҳаракатлантириб кўрди. Шукур, аъзойи бадани зирқираб оғриб турса ҳам, суяклари бутга ўхшайди. Ёшлик
бут сўзи қатнашган жумлалар:
Имони бут
-
Тилагим: ёшлар асло завол топмасинлар, имонлари доимо бут бўлсин. М. М. Дўст, Лолазор
Кўнгли (ёки бағри) бут
-
Назар акам етим ўсмаган, бағри бут одам, лекин шундай бўлса-да, негадир унга раҳмим келади. М. М. Дўст, Лолазор
-
Токи унинг [Муҳсиннинг] кўнгли бут бўлсин, умр дафтарига доғ тушмасин М. М. Дўст, Лолазор
Нони бут
-
Нони бут кишининг сўзи ҳам бурро. Ғ, Ғулом
Бут қилмоқ
-
Коса синди. Энди уни бут қилиб бўлмайди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
[Саидхон] Икки парчани бир-бирига улаб, бут қилиб кўрди. Ш. Тошматов, Тонгдаги кўланка
Тўрт (ёки чор) ишкал бут
1. сўзлашув тили Икки оёқ ораси; чот.
-
Олақарғага етаман деб, чумчуқнинг бути йирилибди. Мақол
-
— Тезроқ юраверинг, Исомов, бутингиз йирилмайди, — деди Зумрад. Аёллар гуруллаб кулди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Ойим челакни бутига қистирганча, зириллаб турган елинга яна қўл чўзди. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
2. шева Оёқ, пут.
-
Наби Фарҳоднинг қўл-оёғига боғлаган оддий кишанни ечди ва бўғовли кишанлардан бирини олиб, унинг бути ва бўйнига урди. С. Айний, Қуллар
-
Зўр деган девлар йиқилиб қолди, Икки бути товдай бўлиб. Маликайи айёр
1. айнан Санам.
-
Бу йўллар кўп қадим йўллардир, Конфуций, шомоний, ислом ва будда, Бут ва тасбеҳ юкланган карвон. Ғ, Ғулом
-
Балки у Буддани бутга алишмас, Космос мўъжизасин англамас балки А. Мухтор, Асарлар
2. сўзлашув тили Хоч (крест) шаклидаги нарса; хоч, салиб.
-
Отряднинг ўликларини тўплаб, қайинзордаги қабристонни ёғоч бутлар билан тўлдириб кетишдан бошқа иложи йўқ эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
БУТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бут сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар