домулла
билан улашинг
1. Диний мактаб муаллими.
-
Сайфулла мачитга бориб, домулласидан сабоқ олиб келди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Домулласан, илмингдан садаға, яхшилаб ўқитгин энди беҳроқ. Эрали ва Шерали
2. Мадрасани битирган мулла киши.
-
Хон мулла Ниёз домуллага қаради Домулла Ниёз Анвар тарафидан дуога қўл очди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. этн. Дуохонлик, иссиқ-совуқ қилиш билан шуғулланувчи шахс.
-
[Юсуфбек ҳожи Ўзбек ойимнинг] Доимо иссиқ-совуқчи домулла, хўжаларникида бош оғритиб юришини ҳам билар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. сўзлашув тили Урта ва олий мактаб ўқитувчиси; илмий раҳбар, устоз.
-
Қудрат уни Олга Петровна билан таништириб: — Мана сизга домулла, шу кишида ўқийсиз, — деди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Иброҳимов домулласи Иван Петровичнинг уруғчилик совхозига келганини эшитиши биланоқ, бутун материалларини олиб жўнади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
домулла сўзи қатнашган жумлалар:
Домулла имом
-
Чарчамайсиз, домулла почча, фақат қуруқ қошиқ оғиз йиртади, холос. Ҳамза
ДОМУЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOMULLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
домулла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар