дона-дона
билан улашинг
1. Зарралар, доналарга ажралиб турадиган, ҳар бир донаси алоҳида-алоҳида бўлиб турадиган.
-
Дона-дона тишлар.
-
Исириқ дона-ю дона, Тутунидан тўлсин хона. Бойчечак
-
Ойниҳолнинг ёна-ёна Холлари бор дона-дона. Юсуф ва Аҳмад
2. рвш. взф. Якка-якка, битта-битта; доналаб.
-
Гул уздим дона-дона. Фольклор
-
У оппоқ рўмолчаси билан кўзларидан дона-дона оқиб тушаётган ёшини артиб, титроқ овоз билан жавоб берди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
3. равиш Кўчма Аниқ, равшан, тушунарли.
-
Жўрахон адиб саволларига дона-дона қилиб жавоб қайтарди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Мутриб ёстиқ тагидан найча қилиб ўралган қоғоз олди, чиройли қироат билан дона-дона қилиб ўқишга тушди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ён дафтардан йиртиб олинган катак чизиқли бир варақ қоғозга йирик ҳарфлар билан, дона-дона қилиб биноларнинг адреси ёзилган эди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
ДОНА-ДОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DONA-DONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дона-дона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар