дона
билан улашинг
1. Саноқ сонлардан кейин келиб, миқдор билдиради.
-
Бир дона гугурт чўпи. Беш дона тухум. Бир дона кўсак.
-
Раъно онасининг сўзи билан қутидан беш-олти дона нон олиб, дадасининг қўлига берди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Дон, уруғ.
-
Анор донаси. Маккажўхори доналари. Қорамуғ донаси бўлгунча, буғдойнинг сомони бўл. Мақол
-
Боламнинг боласи, қандак ўрикнинг донаси. Мақол
-
Анор доналаридек ширин сўзларинг. У. Исмоилов, Сайланма
3. Сочилувчан нарсаларнинг ҳар бир юмалоқ бўлаги, зарраси.
-
Қум доналари. Мунчоқдек тер доналари. Марварид доналари.
-
Сулув сочлари тўзғиган ҳолатда югуриб кириб, ёмғир доналари юмалаб турган юзини отасининг майин елкасига босди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Нос сочилиб, унинг бир неча донаси сакраб-сакраб, стол тагига кириб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Зарралар, бўлаклар, қисмлардан тузилган нарсанинг ҳар бир зарраси, қисми.
-
Ҳар қандай материя алоҳида доналар йиғиндисидан тузилади. Қизиқарли геометрия
5. Шахмат, шашка ва шу кабилар ўйинларда ҳар бир сипоҳ, пиёда ёки тўгаракча.
-
Баъзан рақибнинг икки донасига бирданига ҳужум қилинади. Фан ва турмуш
-
Бири газета ўқиса, бири китоб варақлар, бири шашка ўйнаса, бири шахмат донасини сурар эди. Ж. Шарипов, Хоразм
6. Чўтнинг тугмасимон қисми.
-
Чўт доналари шақир-шуқур бўлиб қолди. Муштум
ДОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар